Загрузка...
ВАЖНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
НОВОСТИ

Ўзбек дзюдосида ўзгариш. Армен Багдасаров федерацияда вақтинча раис вазифасини бажарувчи, Фарход Тўраев эса терма жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи

02.07.2018  12:25

Бугун пойтахтимиздаги Осиё дзюдо марказида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари иштирок этишди. Сир эмаски, ўзбекистонлик дзюдочилар Олимпия ва Осиё ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келадилар. Олдинда муҳим мусобақа – Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари бизни кутиб турибди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Мўминов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раҳбар сайланиши лозим эди. Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала шу бўлди. Йиғилиш қатнашчиларининг таклиф ва мулоҳазалари, фикрлари инобатга олиниб, Ўзбекистон дзюдо федерациясига Олимпия ўйинлари совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Армен Багдасаров вақтинчалик раис вазифасини бажарувчи этиб сайланди.Шунингдек, конференция давомида Фарход Тўраев Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланиб, спортчиларимизни бевосита Осиё ўйинларига тайёрлайдиган бўлди.

 
Предстоящие турниры