Назад
Андижондаги барча спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 1 июндаги "Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш тўғрисида"ги 645-сонли буйруғига асосан вилоятлардаги "яшил" ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раҳбарлигида 2020 йил 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "яшил" ҳудудларда спорт машғулотлари карантин қоидалари асосида давом эттирилмоқда.
Жумладан, Андижон вилоятидаги барча туман ва шаҳарлардаги спорт мактабларида спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолияти йўлга қўйилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
13.06.2020
14:06
978