Назад
Фарҳод Тўраевни табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, истеъдодли ва шу билан бирга талабчан мураббий Фарҳод Тўраев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Фарҳод ака оилавий муҳит таъсирида, отаси, Олот дзюдо мактаби асосчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Рустам Тўраевнинг изидан бориб дзюдо спорт турини танлади. Бир спортчи эришиш орзусида бўлган натижаларни қайд этди.
Халқаро тоифадаги спорт устаси Фарҳод Тўраев 1997 йили Филиппинда ўтган Осиё чемпионатининг кумуш, ўша йили Хорватия давлати мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. 1999 йилда эса Англиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди. Бу билан у мустақил Ўзбекистонга дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг илк медалини тақдим этган илк спортчига айланди.
Шунингдек, бугунги кун қаҳрамони кўплаб нуфузли халқаро мусобақалар, "Катта Дубулға", Гран-при туркумига кирувчи турнирлар ғолиб ва совриндори бўлди. Жонкуяр мураббий кўплаб номдор спортчиларнинг устози ҳисобланади. Истеъдодларни тайёрлаш жараёни бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар, спортчилар Фарҳод Тўраевни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этади.
14.06.2020
16:33
894