Назад
Токио-2020 сабабли нуфузли мусобақа бошқа санага кўчирилди
V Ислом бирдамлик ўйинлари 2021 йилнинг 10-19 сентябрь кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Бу ҳақда Туркиянинг спорт ва ёшлар масалалари бўйича вазири Меҳмет Муҳаррем Касапўғлу таъкидлади.
Унинг айтишича, ушбу йирик спорт тадбирини аввалига 2021 йилнинг 20-29 август кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ, Пандемия туфайли Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш вақти ўзгаргани сабабли мазкур тадбир вақтини ўзгартиришга тўғри келди. Шунингдек, Токиодаги Олимпиада ва Ислом бирдамлик ўйинларининг бир вақтга тўғри келиши спорт федерациялари ва спортчилар учун ноқулайлик келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимиз, 2017 йил Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган IV Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 15 олтин, 17 кумуш ҳамда 31 бронза, жами 63 та медални қўлга киритган ҳолда 57 мамлакат орасида тўртинчи ўринга муносиб кўрилган эди.
16.06.2020
18:58
858