Назад
Матбуот ва ОАВ ходимларини табриклаймиз!
27 июнь мамлакатимизда журналистиканинг том маънода туғилган кунидир. Жадидчилар ҳаракати билан 1907 йил айнан ушбу санада илк ўзбек ОАВ – “Тараққий” газетаси чоп этила бошланди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, мазкур сана диёримизда ҳар йили Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида кенг нишонлаб келинади.
Тўртинчи ҳокимият, дея таъриф бериладиган ОАВга мамлакатимизда сўнгги йиллар ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Президентимиз бошчилигида сўнгги 3 йилда журналистикага оид 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди ва улар амалда ўз ижросини топиб келмоқда. Шавкат Миромоновичнинг кеча ОАВ ходимларига йўллаган табрикларида ҳам соҳа вакилларининг хизматлари алоҳида эътироф этилди. Юртимиз журналист ва блогерларининг бугунги мураккаб даврда аҳолимиз учун ишончли ва тезкор ахборотларни тарқатиш йўлида кўрсатаётган хизматларини доимо қадрлаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси юртимизда фаолият олиб бораётган барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини бугунги байрам билан табриклаб, уларнинг машаққатли ва масъулиятли фаолиятларини адо этишлари йўлида куч-ғайрат, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
27.06.2020
18:31
802