Назад
Латофатли Лола Абдуюсуповани табриклаймиз!
Бугун дзюдо спорт тури фидоийси, "Sport" телеканали ижодкори, катта оиламиз аъзоси Лола Абдуюсупова ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.
Туғилган куни, турли байрамларда ҳам касбий фаолияти билан машғул инсонга ҳеч иккиланишсиз Фидоий деган сўзни қўшиб ишлатсак хато ёки муболаға бўлмайди. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони соҳибасининг дзюдо спорт турига меҳри жуда ҳам баланд. Буни у кишини яқиндан таниганлар жуда яхши билишади. Ўз ўрнида ўзбекистонлик барча дзюдочилар, мураббийлар, федерациямиз мутасаддилари ҳам Лола Шариповнани ҳурмат қилади.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар, спортчилар номидан бугунги кун қаҳрамонини чин қалбдан муборакбод этамиз. Лола опага узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Барча ўйлаган орзу-истаклари рўёбга чиқсин!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Лола Шариповна!
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
29.06.2020
16:40
934