Назад
Мамлакатимиз келажаги, эртамиз эгалари бўлган қадрли ёшлар!
Барча-барчангизни бугун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган байрам – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Азиз ёшлар, бугунги кунда мамлакатимиз Президенти томонидан Сиз каби салоҳиятли ўғил-қизларимиз учун беқиёс имкониятлар очиб берилмоқда.
Президентимиз ўз табригида қайд этиб ўтганидек, ёшларимизни жисмоний соғлом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун беш муҳим ташаббус доирасида кўплаб стадионлар, сув ҳавзалари, спорт мажмуалари ва саройлари барпо этилмоқда. Энг муҳими, фарзандларимиз ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланадиган, соғлом турмуш тарзини ўз ҳаётий мақсадига айлантирган йигит-қизлар сафи кенгайиб бормоқда.
Умид қиламизки, олдинда турган юксак марраларни забт этишингизда бу каби имкониятлар Сиз учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Биз Сиз каби ёшларимиздан халқаро майдонларда йирик ғалабаларни кутиб қоламиз.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз ёшлар!
Жисмоний тарбия ва спорт вазири
Дилмурод Набиев
30.06.2020
17:11
966