Назад
Бугун Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларидан бири – герб қабул қилинган кун
Давлат герби 1992 йил 2 июлда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги қонун ҳамда Олий Кенгашнинг қарори билан қабул қилинди.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг бир гуруҳ рассомлари ва график усталари томонидан яратилган герб – мамлакатимизнинг давлат рамзи сифатида расмий ҳужжатларда ўз ифодасини топган.
Мамлакатимиз миллий терма жамоаси спортчиларининг расмий формаларида ҳам герб тасвири муҳрланган. Улар нуфузли халқаро мусобақаларда ғалаба қозонганларида миллий рамзимиз Давлат байроғи кўтарилса, уларнинг кўксидаги Давлат герби тасвири эса юртимиз номи ва шарафини янада улуғлайди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганига 28 йил тўлди. Шу муносабат билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз. Мамлакатимиз мустақиллиги абадий бўлсин!
02.07.2020
15:09
1095