Назад
Федерациямиз "мотори" Аббос Юнусхўжаевни табриклаймиз!
Ўзбекистон дзюдо федерацияси етакчи мутахассиси, ўз ишининг устаси Аббос Юнусхўжаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Аббос Юнусхўжаев нафақат федерация, балки ички ва халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ишларида ҳам жонбозлик кўрсатади. Бу ҳамкасбимизга ҳеч иккиланишларсиз кадр ортидаги қаҳрамон мақомини берсак бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, Аббос Юнусхўжаевни Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар штаби ва дзюдочилар номидан шукурона куни билан муборакбод этамиз. Қалбининг энг чуқур жойига яширинган орзу-истаклари рўёбга чиқсин.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
02.08.2020
18:05
781