Назад
Кутиб олинг, #уйдақол! # ҳаётгақўшил! челленжи қайтмоқда
Челленжда фаол қатнашинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида яна #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини ўтказишга қарор қилди. Челленжда қатнашиш орқали сиз нафақат ўз саломатлигингизни мустаҳкамлайсиз, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олишингиз мумкин.
Бунинг учун сиз:
1) уйда оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машқларини бажаринг ҳамда уни видеога олган ҳолда ўзингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз (Facebook, Instagram)га жойланг;
2) Ушбу видеони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (facebook.com/
www.sport.uz, instagram.com/minsportuz)га улашинг.
Видеороликларни баҳолашда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:
тақдим этилган видеороликда танлов иштирокчиси ёки унинг оила аъзолари уй шароитида спорт билан шуғулланиш жараёни акс этганлиги;
уйда спорт билан шуғулланиш жараёнига креатив ёндашуви;
видеороликнинг сифати;
иштирокчи(лар) уйда қолиб спорт билан шуғулланишга даъват этган (чақириқ) бўлиши;
видеороликлар 3 дақиқадан ошмаслигига эътибор қаратилади.
Челленжга жорий йил 3 августдан қайта старт берилиб, то 27 декабрга қадар давом этади ҳамда ғолиблар ҳар ҳафта аниқланиб, тақдирлаб борилади.
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда совғаларни қўлга киритинг.
03.08.2020
18:44
813