Назад
Гулноза Матниязовани табриклаймиз!
Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулноза Матниязова ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Халқаро спорт ареналарида юртимиз шарафини улуғлаётган спортчимиз 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори ҳисобланади.
Гулноза ўтган йилги Тошкент Гран-присида финалга қадар етиб бориб, кумуш медаль соҳибасига айланган эди. 2016 ва 2017 йилги Тошкент Гран-приларида эса шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Ҳозирда Матниязова Токио Олимпиадасига бериладиган йўлланмалар йўлида курашмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва дзюдочилар номидан Гулноза Матниязовани бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
10.08.2020
04:55
820