Назад
Диққат, диққат! Мустақиллик давридаги энг спортчиларимизни аниқлаймиз!
Яна бир неча кундан сўнг барчамиз Мустақиллигимизнинг 29 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Ортда қолган вақт давомида спортчиларимиз ҳам юртимиз номини дунёга танитиш йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўқувчилар учун янги лойиҳани эълон қилиш ниятида. 10-25 август кунлари Мустақиллигимизнинг турли даврларидаги энг яхши спортчиларни биргаликда аниқлаймиз. Танлов шартлари эса қуйидагича:
Энг яхшилар ҳар 10 йиллик учун алоҳида саралаб олинади:
1991-2000 йиллар (5 номзод)
2001-2010 йиллар (5 номзод)
2011-2020 йиллар (5 номзод)
Бугун дастлабки декада учун овоз бериш бошланади ва бу роппа-роса 5 сутка амалда бўлади. 15 август куни соат 12:00 да овоз бериш якунланади. Иккинчи давр учун номзодлар 15 август куни, учинчи декада учун эса 21 август куни таништирилади. Барча ғолиблар номи 25 август куни расман эълон қилинади!
Танловда Сиз ҳам фаол иштирок этинг! Энг яхшиларни аниқлашда Сизнинг овозингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга!
10.08.2020
16:02
760