Назад
Ассоциация шифокори Пара дзюдочилар саломатлигини мунтазам назорат қилиб бормоқда
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида Covid-19 бўйича белгиланган чора-тадбирлар бўйича қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Бугун Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бириктирилган шифокор Диана Саттарова ZOOM видеоконференц дастури орқали тренер ва спортчилар билан навбатдаги онлайн мулоқотни ўтказди. Тажрибали шифокор суҳбат бошида шифокор одатдагидек спортчиларнинг саломатлиги бўйича ҳол-аҳвол сўради ва шундан сўнг уларга коронавирус бўйича муҳим тавсияларни берди.
Учрашув давомида спортчилар ҳам шифокорга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ҳамда уларга жавоб олишди.
10.08.2020
16:27
769