Назад
Дзюдо ҳақида қизиқарли маълумотлар
1. Жангчининг «енгил йўли»
Қанчалик ғайритабиий туюлмасин, лекин дзюдо асосчиси ва жанг санъати устаси Дзигоро Кано болалигида жуда заиф ва кучсиз бола эди, шунинг учун тенгдошлари уни доим масхара қиларди. Шуни ҳисобга олиб, ўн етти ёшида у жисмоний ҳолатини мустақил равишда мустаҳкамлашга қарор қилди ва шу сабабли у жиу-житсу билан астойдил шуғуллана бошлади.
Кано 22 ёшга тўлгач, университетни тугатгандан бир йил ўтиб, асоси тўққиз нафар шогирддан иборат ўзининг спорт мактабини очди. Aйнан улар учун уста ўзининг жиу-житсу ҳақидаги тасаввурларини тушунтиради. Шу сабабли, 1882 йил февраль ойида ушбу спорт турига асос солинган кун ҳисобланади.
2. Тана ва руҳ учун
Шуниси эътиборга моликки, замонавий дзюдо нафақат руҳни мустаҳкамлашни, балки ўзликни англашни яхшилайди. Жанг санъати асосларига амал қилган ҳар бир одамда одоб ўқувчиларнинг ўзаро ёрдами орқали ривожланади. Бундан ташқари, инсон мувозанатли, хотиржам, хотираси яхши ривожланади, шунингдек, мураккаб техникани ўрганиш учун кузатувчанлик ҳам зарур. Тасаввур ривожланишда ҳам фаол иштирок этади.
Дзюдо машғулотларининг хавфсизлиги тадқиқотчилар томонидан тасдиқланган: шифокорлар кураш санъатининг ушбу тури ёшлар учун мутлақо хавфсиз эканлигини аниқладилар. Шу билан бирга, олинган барча жароҳатларнинг деярли 70 фоизи машғулотларда эмас, мусобақаларда рўй беради.
3. Дунё бўйлаб дзюдо
Дзюдо жуда чуқур фалсафага эга, шунинг учун ушбу жанг санъати услубини бошқа йўналишларнинг буюк усталари – айкидо асосчиси Морихэй Уэсиб, Бразилиянинг жиу-житсуси яратувчиси Мицуо Маеда ўрганишган. Бундан ташқари, асосчининг рафиқаси Сумано Кано ҳам дзюдо билан шуғулланган.
Кўпгина замонавий таниқли юлдузлар ва курашчилар ушбу жанг санъатидаги муҳим ютуқлари билан машҳур бўлишган. Улар орасида Голливуд актёрлари Гай Ричи ва Стивен Сигал, ҳатто Германия канцлери Aнгела Меркель ҳам ушбу жанг санъатини четлаб ўтолмаган. Бундан ташқари, Россия Президенти Владимир Путин ҳам машҳур дзюдочилар қаторига киради.
4. Дзюдо Олимпия ўйинларида
1964 йил дзюдо учун муҳим йил бўлди. Ўша йили жанг санъати Токиодаги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Бундан ташқари, тўртинчи ўринни эгаллаган собиқ иттифоқ спортчилари учун дебют кутилганидан ҳам муваффақиятли бўлди. Ушбу Олимпиада собиқ иттифоқ дзюдочилари мураббийининг ностандарт тактикалардан фойдаланиши билан ажралиб турди: у ҳар бир вазн тоифасида биттадан эмас, балки иккитадан – ҳам енгил, ҳам оғир вазн тоифасида спортчи танлашга қарор қилган эди. Шундай қилиб, у камида битта медални қўлга киритишини кўзлаганди. Aммо вазифа аъло даражада уддаланди.
11.08.2020
14:37
806