Назад
Осиё ўйинлари-2022 объектларининг 85 фоизи 2020 йилда қуриб битказилади
2020 йилнинг охиригача Ханчжоуда ўтадиган 19-Осиё ўйинлари 58 та объектининг 48 таси ва ёрдамчи объектлар қуриб битказилиши режалаштирилган.
Умумий ҳисобда 2022 йилги Осиё ўйинлари учун мусобақалар бўлиб ўтадиган 53 та объект, Осиё ўйинларининг беш қишлоғи ва 31 та машқ ўтказиладиган объект зарур. Улардан қирқтасининг қурилиши 2019 йилда бошланган эди. Мусобақалар ўтказиладигани бошқа объектлардаги қурилиш ишлари бу йил бошланди.
2022 йилги Осиё ўйинларида Ханчжоу ўзининг интеллектуал тизимларининг энг кучли томонларини намойиш этиб, “ақлли” рақамли юқори технологиялардан кенг фойдаланишни режалаган. 19-Осиё ўйинлари мусобақалари ўтказиладиган барча объектлар қурилишини 2021 йил март ойида тугаллаш кўзда тутилган.
Ханчжоудаги XIX Осиё ўйинлари 2022 йил 10-25 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу Хитойда ўтказилаётган Пекин-1990 ва Гунчжоу-2010дан кейинги учинчи Осиё ўйинлари бўлади.
11.08.2020
14:46
792