Назад
20 августдан бошлаб Ўзбекистонда спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар иш фаолияти тикланади
Бугун, 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 августидан бошлаб, мамлакатимиз бўйлаб спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ўз иш фаолиятини қайтадан йўлга қўйади.
Йиғилишда Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди. Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
12.08.2020
17:56
768