Назад
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул жараёнлари бошланади
2020 йилнинг 15 августидан 2020/2021 ўқув йили учун Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул жараёнлари бошланади.
Карантин даврида қабул жараёни санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, юқори савияда шаффофлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказилади. Филиалга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 15 август – 10 сентябрь кунлари (ўша куни ҳам) қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари республикада эпидемиологик вазият барқарорлашишидан келиб чиқиб ўтказилади.
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида 2020/2021 ўқув йили учун таълим олишни истаган фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш
http://qabul.rgusport.uz/ электрон дастури орқали онлайн шаклда амалга оширилади.
Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига 2020/2021 ўқув йили учун 150та квота ажратилган.
Йўналишлар кесимида қабул параметрлари қуйидаги жадвалда акс этган:
14.08.2020
18:53
874