Назад
IJF суратлар танлови давом этади
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) мухлислар учун ўзига хос танлов ўтказмоқда.
Ташкилот танлов орқали мухлисларнинг дзюдо спорт турига бўлган қизиқишини улар чизган суратлари орқали аниқлашни мақсад қилган. "Санъат - бу эркинлик". Унда ҳар қандай нарса бўлиши мумкин, чунки санъат чегара билмайди. Инсон тасаввурида ҳам чегара йўқ. Дзюдо ҳам бир санъат. IJF ана шу тасаввурларнинг кенгайиш тарафдори. Халқаро федерация бу борада сизнинг хиссангиз қўшилишини истайди.
Халқаро дзюдо федерациясининг интернетдаги расмий веб-сайтидаги ушбу манзил (
https://www.ijf.org/galleries)да галереялар акс этган. Улар орасидан ўзингизга ёққанини ўз қўлингиз билан қоғозга туширишингиз мумкин. #judoart да эркинлигингиз самараларини биз билан баҳам кўринг. Бизни ўзингиз чизган суратлар орқали сайёҳат қилишга мажбур этинг. Ҳаётимизнинг рангли саҳифалари кўп бўлишига ҳиссангизни қўшинг. Сизнинг санъатингиз ҳамда тасаввурингиздан завқланайлик.
16.08.2020
18:32
1055