Назад
Кун тарихи: Рио-2016 ва Пекин-2008 Олимпиадаларининг медаллари, Осиё ўйинларининг очилиши
18 август санаси ҳам ўзбек спорти тарихида ёрқин хотиралар билан ёдимизда қолган.
Ушбу санада 2008 йил Пекинда ўтказилган XXIX ёзги Олимпия ўйинларида трамполинчимиз Екатерина Хилько ва боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев Рио-2016 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритишган бўлса, 2 йил муқаддам Индонезия мезбонлигида биз учун энг муваффақиятли ўтган Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.
Пекин-2008. Трамполинда сакраш, аёллар.
1. Хе Венна (Хитой) – 37.8
2. Карен Кокборн (Канада) – 37.0
3. Екатерина Хилько (Ўзбекистон) – 36.9
Рио-2016. Бокс, -56 кг.
Биринчи босқич: Эркин ўтган
Иккинчи босқич: Муроджон Аҳмадалиев – Қайрат Ералиев (Қозоғистон) 3:0
Чорак финал: Муроджон Аҳмадалиев – Альберто Мелиан (Аргентина) нокаут
Ярим финал: Муроджон Аҳмадалиев – Робеси Рамирес (Куба) 0:3
Индонезия. 2018 йилги Осиё ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси
18.08.2020
17:15
1015