Назад
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжининг қимматбаҳо совғаси жиззахлик совриндорига етказилди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини эълон қилган эди. Жорий йилнинг 3-август кунидан бошланган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатлигини мустаҳкамлайди, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига ҳам эга бўлишмоқда.
3-9-август кунлари ўтказилган мазкур челленжнинг дастлабки ғолиблари аниқланди. Ушбу ғолиблар орасида Жиззах вилояти гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ҳасанова Жасмина иштирокида тайёрланган видеоролик 2-ўринни эгаллади.
Жорий йилнинг 17 август куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Кулатов, вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори В.Ҳамроқулов ҳамда вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари иштирокида совриндор иштирокчининг совғаси яъни, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган велотренажёр спорт жиҳози Ҳасанова Жасминанинг хонадонига етказиб берилди.
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! спорт челленжида иштирок этинг ва қимматбаҳо совринларни қўлга киритинг.
18.08.2020
17:45
754