Назад
Оммавий спорт тадбирлари босқичма-босқич қайтмоқда
Жиззах вилоятида карантин қоидалари юмшатилиши муносабати билан оммавий спорт тадбирларига босқичма-босқич руҳсат берилмоқда.
Шу муносабат билан, 2020 йил 20 август куни Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси” ҳудудида Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш мақсадида "Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги 65-сон қарори дастурамал бўлиб хизмат қилмоқда.
150 нафардан ортиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шаҳар аҳолиси иштирокида ташкил этилган эрталабки бадантарбия машғулотлари соат 6:00 дан 6:30 га қадар бўлиб ўтди. Машғулотлар Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Жиззах вилояти телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди ҳамда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
20.08.2020
18:25
781