Назад
Нукус олимпия захиралари коллежида 2020/2021 ўқув йили учун касбий имтиҳонлар жараёни бошланди
Бугун, 20 августдан эътиборан Нукус олимпия захиралари коллежида 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни бошланди.
Кеча, 19 август куни тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш бўйича семинар-йиғилиш ўтказилди. Семинарни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзоси, Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Комил Халматов олиб борди ва унда Нукус олимпия захиралари коллежи мутасадди ходимлари иштирок этишди.
Семинар кун тартибига киритилган асосий масала Нукус олимпия захиралари коллежида 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш, касбий (ижодий) имтиҳонларининг адолатли, холис ва шаффоф ўтишни таминлаш, имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтадиган спорт иншоотларида санитария-эпидемиологик (карантин) қоидаларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, шифокор ва ҳамшираларга имтиҳонларни ўтказишда барча имтиҳон қатнашчилари, шу жумладан, комиссия раиси, комиссия аъзолари, гуруҳ назоратчилари, абитуриентлар ва бошқа шахслар қатъий равишда тиббий ниқоб ва резина қўлқопларда бўлишларини назорат қилиб бориш таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, имтиҳонлар ўтказиладиган вақтда юзага келадиган турли хил муаммоларнинг олдини олиш ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонларни юқори савияда ўтказиш мақсадида имтиҳон жараёнлари тўлиқлигича видеокузатувга ёзиб олинишини ташкил этиш бўйича тегишли мутасадди раҳбарларга вазифа ва топшириклар берилди.
Семинар иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига комиссия аъзолари жавоб бериб ўтишди. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган спорт иншоотлари ёш умидли спортчилар учун тайёр ҳолатга келтирилди. Шунингдек, имтиҳон иштирокчиларига барча шарт-шароитлар етарлича яратиб берилади.
20.08.2020
18:27
781