Назад
14 давлат Европа чемпионатида қатнашиш учун ариза топширди
Хабар берганимиздек, 8-10 ноябрь кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Европа чемпионати бўлиб ўтади.
Бугунги кунга келиб Қўҳна қитъанинг 14 давлати коронавирус пандемиясидан кейинги илк мусобақада қатнашиш учун ариза берган. Бу мамлакатлар жами 118 нафар спортчини рўйхатдан ўтказган.
Жумладан, Европада етакчи ўринларда турувчи Озарбайжон терма жамоаси рестартдан кейинги илк мусобақага кучли таркибини "заявка" қилган.
Эркаклар: Карамат Гусейнов (60 кг), Ниджат Шихализаде (66 кг), Рустам Оруджев (73 кг), Мурад Фатиев, Хидаят Гейдаров (оба – 81 кг), Мамедали Мехтиев (90 кг), Элмар Гасимов, Зелим Коцоев (иккиси - 100 кг), Ушанги Кокаури (+100 кг).
Аёллар: Аиша Гурбанли, Лейла Алиева (иккиси – 48 кг), Гюлтадж Мамедалиева (52 кг), Александра-Лариса Флориан, Ичинхорло Мунхцедев (иккиси - 57 кг), Гюнель Гасанли (70 кг), Ирина Киндзерская (+78 кг).
23.08.2020
17:37
935