Назад
Ҳамдардлик билдирамиз
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 65 ёшида вафот этди.
Ўзбек халқининг ардоқли фарзанди Карим Камолов Бухорода раҳбарлик лавозимларида ишлаб юрган даврларида вилоятда жисмоний ва тарбия спортнинг ривожи йўлида улкан ва аҳамиятли ишларни амалга оширди.
Карим Камолов 1955 йил Бухоро шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида “Ўзагроқурилиш” ҳамда “Ўзжамоақурилиш” бирлашмаларида раҳбар лавозимларида ишлаган.
У 1994-2007 йилларда Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокими сифатида фаолият кўрсатган даврда шаҳар бўйлаб ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шароит яратиш мақсадида кўплаб спорт иншоотлари қуриб, фойдаланишга топширилди. Бу эса бухороликларнинг соғлом ҳаёт кечириши, спорт билан мунтазам шуғулланишлари ҳамда фарзандларимизнинг спорт соҳасида катта ютуқларга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
К. Камолов 2017 йил Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган. 2020 йил февраль ойи охирида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Жумладан, ҳозирги кунда Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида жами 3 478 та, шундан, 607 та спорт заллари, 24 та футбол стадионлари, 136 та спорт майдончалари, 35 та теннис кортлари, 4 та отиш тирлари, 12 та ёпиқ сузиш ҳавзаси фаолият кўрсатмоқда.
Охирги йилларда Бухорода спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар сони деярли уч баробарга ортди. Аҳолини оммавий спорт ва жисмоний тарбияга жалб этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда Бухоро вилоятидаги спорт таълим муассасаларида жами 39 775 нафар ёшлар спорт билан профессионал даражада шуғулланиб келмоқда. Эътиборлиси, уларнинг 10 718 нафарини қизлар ташкил этмоқда.
Охирги йилларда вилоят аҳолиси ўртасида оммавий спортни ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилди. Ҳозирги кунда қорақалпоқ аҳолисининг 24 фоизи доимо спорт билан ошно тутинган. Ҳозирда ҳудудларда яратиб берилаётган шароитлар туфайли бу кўрсаткич яқин йилларда бир неча баробар ортишига шубҳа йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Карим Камоловнинг спорт соҳасида амалга оширган ишларини юксак қадрлайди. Вазирлик жамоаси ва бухоролик минглаб спортчилар марҳумнинг вафоти муносабати билан, унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
24.08.2020
17:46
721