Назад
Спорт фахрийси Валерий Мураткин 64 ёшга тўлди
Ўзбек спорти ривожи йўлида кўп йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган жонкуяр инсон, "Шуҳрат" медали соҳиби Мураткин Валерий Николаевич ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Валерий Мураткин 1956 йил 23 августда таваллуд топган. У 1978 йилда ҳозирги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг дзюдо йўналишини тамомлаган. Валерий Николаевич II даражали халқаро тоифадаги ҳакам ҳисобланади.
У шу кунга қадар кўплаб лавозимларда самарали фаолият олиб борган. Узоқ йиллар давомида Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Чилонзор бўлимини бошқарган. Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида илмий бўлим методисти лавозимида ҳам фаолият олиб борган.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси Мураткин Валерий Николаевични бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаб, ўзбек спорти ривожи йўлида хормай-толмай хизмат қилишини тилаб қолади.
24.08.2020
17:48
760