Назад
Қўшни Қирғизистонда дзюдо Маркази қурилиши бошланди
Қирғизистон дзюдо федерацияси тарихий воқейликка қўл урди.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) хайрихоҳлигида Бишкек шаҳридаги ташландиқ объектда замонавий Қирғизистон миллий дзюдо Марказининг қурилиши бошланди. Қурилишнинг биринчи куни кадетлар, ёшлар ва катталар терма жамоаси аъзолари ҳашар йўли билан объектда тозалаш ишлари олиб борилди.
Қирғизистон дзюдо федерацияси президенти Жолдошбек Колбаевнинг сўзларига қараганда, 3500 квадрат метр майдондаги дзюдо Марказига IJF томонидан 8 та татами тақдим этилади. Бу ерда шунингдек, меҳмонхона, ошхона, фитнес-зал, конференциялар учун мўлжалланган зал ҳам бунёд этилади.
28.08.2020
06:57
1127