Назад
Рамзиддин Саидов иштирокида онлайн семинар бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ҳакамлар ва мураббийлар учун онлайн семинар ўтказилди.
Халқаро тоифадаги ҳакам, IJF рефериси Рамзиддин Саидов иштирокида ташкил этилган семинарда ҳудудларда фаолият юритаётган ҳакам ва тренерлар иштирок этди. Жаҳон чемпионати, "Мастерс", "Катта Дубулға", Гран-при турнирларида маҳорат билан ҳакамлик қилиб келаётган юртдошимиз қоидалардаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида ўз ҳамкасбларига тўлиқ маълумот тақдим этди.
Ўзгаришлар бевосита татамида амалий тарзда кўрсатиб берилди. Бу борада Саидовга терма жамоа аъзоси Музаффар Тўрабоев кўмак берди. Zoom платформасида ўтказилган онлайн семинарда ҳакамлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
28.08.2020
12:25
1415