Назад
Бугун Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган онлайн мусобақа ўтказилади
Бугун Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган онлайн мусобақа бўлиб ўтади.
Унда катталар терма жамоаси аъзолари ўзаро баҳсга киришишади. Дзюдо бошқа яккакураш спорт турлари сингари икки курашчининг гиламдаги беллашувидан иборат. Шуни инобатга олган ҳолда ҳакамларимиз бугунги онлайн мусобақага махсус машқлар тўпламини тақдим этишган. Дзюдочиларимиз ана шу машқлар асосида мусобақада иштирок этишади. Ҳакамларимиз эса якунда ғолиб ва совриндорлар номини аниқлаб беришади.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги онлайн мусобақада қатнашадиган барча спортчиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
30.08.2020
05:10
704