Назад
Вазирлик томонидан Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйилди
Халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигини кўтаринки кайфиятда қарши олмоқда. Бу йилги истиқлол айёми мамлакатимиз бўйлаб «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда.
Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан 31 август куни ҳуррият, порлоқ истиқбол ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Марказий аппарати жамоаси ҳам бугун Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйди.
Таъкидлаш керакки, истиқлол барча соҳаларда бўлгани каби спорт соҳасида ҳам кенг имкониятлар очди. Бундан руҳланган спортчиларимиз эса дунё ареналарида Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда. Бугун ҳеч муболағасиз Ўзбекистон жаҳоннинг спорти тараққий этган давлатлари билан бемалол беллаша оладиган даражага етди, дейишимиз мумкин. Буларнинг барчаси истиқлол, ҳурриятимиз шарофатидир.
31.08.2020
18:36
851