Назад
Мустақиллигимизнинг 29 йиллик тўйи муборак, азиз юртдошлар!
Бугун 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик куни! Бу йилги истиқлол айёми мамлакатимиз бўйлаб «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда.
Истиқлол барча соҳаларда бўлгани каби спортда ҳам кенг имкониятлар эшигини очди. Бугун ҳеч муболағасиз Ўзбекистон жаҳоннинг спорти тараққий этган давлатлари билан бемалол беллаша оладиган даражага етди, дейишга асосларимиз бор. Буларнинг бари истиқлол, ҳурриятимиз мевасидир. Юрт равнақи, Ватан тараққиёти, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилиш эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ва мажбуриятимиздир.
Бугунги улуғ кунда Ўзбекистон дзюдо федерацияси барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллик тўйи билан муборакбод этиб, давлатимизга тинчлик ва осойишталик, оилаларингизга фаровонлик, дастурхонларингизга тўкинлик тилайди!
Мустақиллигимиз абадий, спортдаги ютуқларимиз бардавом бўлсин!
31.08.2020
19:15
778