Назад
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжининг навбатдаги ғолиблари Тошкент шаҳри, Жиззах ва Навоий вилоятларидан
Хабарингиз бор, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини эълон қилган эди.
Юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб этишни мақсад қилган челленж аҳоли ўртасида катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Шу боисдан ҳафта давомида юзлаб видеороликлар тақдим этилмоқда.
24-30 август кунлари оралиғида ўтказилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжи давомида келиб тушган видеороликлардан энг яхши 3 таси ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи Эсанмуродовлар оиласи челленжнинг ушбу ҳафтадаги сони ғолибига айланишди.
Челленжнинг 2-ўрини Жиззах вилоятидан Моҳинур Пухаровага насиб этди.
Кучли учликка Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи Шокировалар оиласи якун ясаб берди.
Челленжнинг кейинги ғолиблари 31 август – 6 сентябрь кунлари челленжда фаол иштирок этганлар орасидан танлаб олинади. Яна бир гап, илк уринишда ғолиб бўлолмаган юртдошларимиз яна ўз маҳоратларини синаб кўриши мумкин. Шундай экан, тушкунликка тушмасдан мақсад сари интилишда давом этинг.
Барча юртдошларимизни ушбу челленжда фаол қатнашишга чорлаймиз.
03.09.2020
08:19
739