Назад
Вазирлик тадбиркорлар ва инвесторларни тизимда бўш турган ер майдонлари ва биноларидан фойдаланишда ҳамкорликка чорлайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вазирликка тегишли бўлган бўш турган ер майдонлари ва спорт объектларини ўша ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга таклиф қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бўш турган ер майдонлари ва бинолар бўйича тўлиқ маълумотни тадбиркорлар вазирлик расмий сайти
www.minsport.uz дан олишлари мумкин.
Ҳамкорлик бўйича таклифларни қуйидаги (
www.dxsh.minsport.uz) ҳавола орқали талабнома шаклида тўлдириб юборишингиз мумкин.
Мурожаат учун: Юнусов Хуршид Рихсибаевич
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 2-уй
Телефон: +99871 239-24-56.
12.09.2020
16:19
812