Назад
Шерзод Абраевни табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон дзюдо федерацияси Сурхондарё вилояти бўлими бош котиби Шерзод Абраев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Сир эмас, сўнгги йилларда сурхондарёлик дзюдочилар айтишга арзигулик ютуқларга эришишяпти. Халқаро ареналарда байроғимиз кўтарилиб, мадҳиямиз янграшига сабабчи бўлишяпти. Албатта, бу муваффақиятларда ташкилий масалаларни дўндирадиган бугунги қаҳрамонимизнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар ва дзюдочилар номидан Шерзод Абраевни бугунги шукрона куни билан муборакбод этамиз. Унга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, ишларига ривож ишлаймиз.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
13.09.2020
05:44
719