Назад
ЎзДЖТСУнинг махсус сиртқи йўналиши ҳамда университетнинг Нукус филиалига касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги «Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 588-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёнига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда университетнинг Нукус филиалида 2020/2021 ўқув йили учун махсус сиртқи таълим шаклига имтиҳонлар бошланаётганлигини маълум қиламиз.
2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг Нукус филиалида махсус сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар 2020 йилнинг 25-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ушбу имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида махсус ишчи гуруҳ таркиби ҳам тузилган бўлиб, имтиҳон жараёнида норозиликлар келиб чиққан тақдирда махсус комиссияга мурожаат қилишлари мумкин. Аппеляция комиссияси аризачининг аризасини кўриб чиқади ва қисқа муддатда тегишли жавоб беради.
Таъкидлаш лозим, касбий (ижодий) имтиҳонларни 2018 йил 27 июлдаги 588-сонли қарори билан тасдиқланган Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида 2020/2021 ўқув йили учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бакалавриатига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил қилиш тўғрисидаги санитария қоида ва меъёрлари” талабларидан келиб чиқиб ўтказилади.
Қолаверса, касбий (ижодий) имтиҳонларнинг натижалари ҳар куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус филиали расмий веб-сайти (
www.uzdjtsu.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Чоп этиш
2020-09-15 17:30:34
2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТEГИЯСИ
Спорт соҳасида янгиликлардан хабардор бўлишни хоҳлайсизми?
Электрон почтангизни киритинг ва бизнинг янгиликларимиз ҳамда фойдали маслаҳатларимизга тўғридан тўғри сайтимиз орқали обуна бўлинг:
E-mail киритинг
15.09.2020
17:11
827