Назад
Навоий вилоятида спорт таълим муассасалари ходимлари иштирокида “Раҳбар кубоги” мусобақаси ўтказилди
Навоий вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг ишчи ходимлари ўртасида футбол бўйича “Раҳбар кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
Дастлаб, мусобақада иккита ярим финал учрашувлари ўтказилиб, унда Навоий ОЗК - Хатирчи тумани БЎСМ ҳамда Навоий шаҳар 1-БЎСМ - Навбаҳор БЎСМ жамоалари беллашишди. Финал босқичига Навоий шаҳар 1-БЎСМ ва Хатирчи тумани БЎСМ жамоалари йўл олишди. Финал учрашуви қизғин ва муросасиз ўтиб, 2:0 ҳисобида Навоий шаҳар 1-БЎСМ ходимларидан ташкил топган жамоанинг қўли баланд келди. Мусобақада 3-ўринни Навбаҳор тумани БЎСМ жамоаси эгаллади.
1. Навоий шаҳар 1-БЎСМ
2. Хатирчи тумани БЎСМ
3. Навбаҳор тумани БЎСМ.
Мусобақанинг финал баҳси якунлангач мусобақа ташкилотчилари томонидан ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг кубок, медал ва дипломлари билан тақдирланишди.
18.09.2020
07:27
742