Назад
Мухторхон Ташходжаевни табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Махсудович Ташходжаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар ва дзюдочилар номидан Мухторхон Махсудовични бугунги шукрона куни билан самимий муборакбод этамиз. У кишига мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик ҳамда оилавий бахт тилаймиз.
Юртимизда Паралимпия спорти, хусусан парадзюдо ривожи йўлида олиб бораётган шарафли фаолиятингизда муваффақият ёр бўлсин!
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
21.09.2020
01:30
816