Назад
Қаршида 22 сентябрь – “Бутун жаҳонда автомобилсиз кун” муносабати билан саломатлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Бугун, 22 сентябрь куни Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан мутасадди раҳбарлар ва аҳоли иштирокида пиёда юриш марафони ташкил этилди.
Ўзига хос тадбир 22 сентябрь – “Бутун жаҳонда автомобилсиз кун” муносабати билан Қарши шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилди.
Тадбир “Саломатлик учун беш минг қадам” акцияси билан бошланиб, унда 2 мингга яқин аҳолининг кенг қатлами иштирок этди. Жумладан, вилоятдаги корхона, ташкилот, таълим муассасалари ходимлари ҳамда аҳолининг барча қатлами вакиллари спортнинг оммалашуви йўлида ибрат кўрсатишди.
Шундан сўнг, кексалар, ёшлар, спортчилар ва ташкилот-корхона ходимлари иштирокида оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.
Шундай экан, ҳаётингизнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигингизга вақтида эътибор қаратинг ва кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг.
22.09.2020
16:41
707