Назад
Таъзия билдирамиз
Спорт курашлари ассоциациясининг Тошкент шаҳри бўлим раҳбари, "Ёш ботирлар" ва "Силовые традиции востока" халқаро турнирлари ташкилотчиси ва ташаббускори Алимов Аҳмаджон Абдуллаевич бу ёруғ оламни тарк этди.
У киши ҳаёт вақтида терма жамоа аъзоларини қўллаб-қувватлаб турарди, терма жамоа учун селекция ишларида ҳар томонлама фаол эди.
Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва курашчилар мутахассиснинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва сабр тилаймиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.
23.09.2020
16:39
684