Назад
Сирдарё вилоятида спорт мусобақалари бўлиб ўтди
Юртимизда карантин талаблари аста секинлик билан юмшатилиши муносабати билан спорт соҳасида ҳам спорт мусобақалари ва оммавий тадбирларга босқичма-босқич рухсат берилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, Сирдарё вилояти бўйлаб аҳолининг кенг қатлами бўлган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида бир қатор оммавий спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Оқолтин туманида спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича "Раҳбар кубоги", Сайхунобод туманида спортининг шашка тури бўйича вилоят биринчилиги ҳамда Гулистон шаҳрида спортнинг байдарка ва каноэда эшкак эшиш, сувга сакраш, сув полоси ҳамда сузиш каби турлари бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтказилган спорт мусобақаларига 300 нафардан ортиқ ёшлар жалб этилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда совғлар билан тақдирланишди.
24.09.2020
18:41
759