Назад
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжи: Бу гал ғолиб битта, совриндорлар бешта
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги пандемия даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида навбатдаги ғолиблар аниқланди.
Жорий йилнинг 3 августдан қайта йўлга қўйилган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатликларини мустаҳкамлаши, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олишлари мумкин.
Анъанада бироз чекиниб, бу гал ғолиб ва совриндорлар икки ҳафта давомида юборилган видеолар орасидан сараланди. 7-20 сентябрь кунлари оралиғида ўтказилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида юртдошларимиз ўзлари томонидан тасвирга олинган навбатдаги видеороликлар билан қатнашди. Мамлакатимиздаги спортсевар оилалар томонидан 200га яқин видеоролик қабул қилинди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши дея эътироф этилган 6 таси ғолиб деб топилди.
Эътиборли жиҳати, бу галги ғолиблик вилоятларимиз номидан иштирок этганларга насиб этди. Унга кўра 1-ўрин Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Ниёзoвлар оиласига насиб этди.
Ҳакамлар ҳайъати қарори билан, челленжнинг 2-ўринига 2 та видео муносиб кўрилди. Тошкент шаҳридан Аллаевлар оиласи юборган видеоролик бу ўринга лойиқ деб топилди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти, Сардоба туманида истиқомат қилувчи Жуманазаровлар оиласига ҳам 2-ўрин насиб этди.
челленжнинг учинчи ўрини билан бир йўла учта оила тақдирланди. Унга кўра:
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридан Ниёзовалар оиласи;
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидан Чинибоевлар оиласи;
Сирдарё вилояти, Ширин шаҳридан Муродовлар оиласи совриндор деб топилдилар.
Челленж ғолиблари велотренажёр билан мукофотланади.
Сиз ҳам #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг. Унутманг, Челленж 2020 йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.
25.09.2020
18:47
714