Назад
Самарқанд хайрия ярим марафонида мен билан иштирок этинг – Равшан Эрматов
Мен ҳам кўпчилик юртдошларимиз қатори бу йилги Самарқанд хайрия ярим марафонида иштирок этишга қарор қилдим.
Бугун мамлакатимизда инклюзив муҳитни яратишда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Хусусан, биз натижаларни аниқ кўрсатадиган ва энг муҳими, одамларга ёрдам берадиган хорижий тажрибага ўтмоқдамиз.
Шу ўринда Самарқанд хайрия ярим марафонининг ташкилотчилари бўлмиш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ўз миннатдорлигимни билдираман. Умид қиламанки, бу акция анъанавий бўлиб қолади ва унда иштирок этувчилар сафи тобора кенгаяди.
Бу йилги ярим марафон 1 ноябрь куни ўтказилади ва сиз дунёнинг исталган нуқтасидан унда иштирок этишингиз мумкин. Бунинг учун сиз қуйидаги сайт (
https://samarkandhalfmarathon.uz) орқали рўйхатдан ўтинг ҳамда ушбу хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг!
Унутманг, савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилиши керак!
28.09.2020
19:15
759