Назад
Уч нафар мураббийимиз кўкрак нишони билан тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган мураббийлар тантанали равишда тақдирланди.
Тадбирда “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлган жами 131 нафар мураббийдан 30 нафарини Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрами билан самимий табриклаб, барчаларига ўз миннатдорлигини билдирди ҳамда кўкрак нишонларни топширди.
Тақдирланганлар орасида уч нафар мураббийларимиз ҳам бор:
Ахмедгазиев Эркин Фаритович - Жиззах вилояти Дўстлик тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича тренер-ўқитувчиси
Исамутдинов Шокиржон Ганижанович - Андижон шаҳар 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича тренер-ўқитувчиси
Эргашева Гулниса Абдуразакова - Жиззах вилояти Пахтакор тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича тренер-ўқитувчиси
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар ва спортчилар номидан мукофотга лойиқ кўрилган мураббийларимизни муборакбод этамиз.
01.10.2020
05:50
783