Назад
Тошкент вилоятида “Раҳбар кубоги” мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтди
Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи соврини учун “Раҳбар кубоги” мусобақасининг якуний вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тошкент вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари ходимлари иштирок этишди. Мусобақалар спортнинг мини футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилди.
200 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этган мусобақанинг финал босқичларига вилоятнинг Қуйичирчиқ туманидаги “Пахтазор” ўйингоҳи мезбонлик қилишди.
Мусобақалар бошланишидан олдин иштирокчилар ва маҳаллий аҳоли иштирокида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши тарғиб қилиш мақсадида мусиқа садоларида остида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Шундан сўнг, мусобақаларига старт берилди. Ҳудудий босқич ғолиблари “раҳбар” кубогига эга чиқиш учун жиддий кураш олиб боришди. Якунда:
Мини футбол спорт тури бўйича:
1. Чирчиқ олимпия захиралари коллежи
2. Олмалиқ шаҳар
3. Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси.
Волейбол спорт тури бўйича:
1. Оҳангарон туман
2. Бўка тумани
3. Янгийўл шаҳри.
Стол тенниси спорт тури (эркаклар) бўйича:
1. Паркент тумани
2. Янгийўл шаҳар
3. Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси.
Стол тенниси спорт тури (аёллар) бўйича:
1. Янгийўл шаҳар
2. Оҳангарон шаҳри
3. Юқори Чирчиқ тумани вакиллари ғолиб совриндорлар қаторидан жой олишди.
Мусобақадан сўнг ғолиб va совриндорлар ташкилотчилар томонидан, диплом, медаль va эсдалик совғалари билан taqdirlandi.Musobaqadan сўнг ғолиб va совриндорлар ташкилотчилар томонидан, диплом, медаль va эсдалик совғалари билан тақдирланди.
01.10.2020
15:48
761