Назад
ЎДЖТСУ жамоаси имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизларни табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йилда республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қиз қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида талаба бўлишдек бахтга эришди.
Шундай яратилган имкониятдан фойдаланган ёшларнинг 14 нафари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабасига айланди.
Бугун университет раҳбарияти Тошкент шаҳридан Ёқубжонова Наргиза ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшайдиган Маҳмудова Дурдоналарнинг хонадонларига ташриф буюрди ва мазкур имтиёздан оқилона фойдаланган қизлар ва уларнинг ота-оналарига мамлакатимизда хотин қизларга берилаётган шарт-шароит, имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдалангани билан табриклади.
Шунингдек, университет вакиллари Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба қизларга эсдалик совғалари ҳамда университет ректори М.Болтабаевнинг табрикномасини тақдим этдилар.
06.10.2020
18:14
740