Назад
Отабек Умаровни табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси раиси Отабек Умаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Отабек Умаров 1984 йил 15 май куни таваллуд топган. Айни пайтда Отабек Муҳаммадалиевич мазкур федерациялардаги раҳбарлик билан ўзбек спорти ривожига улкан хисса қўшиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон триатлон федерациясида олиб борилаётган ислоҳотлар, малакали хорижлик мураббийнинг жамоада иш бошлаши мазкур спорт турининг ривожини янги босқичга олиб чиқди.
Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси тузилганига кўп вақт бўлмаган эрса-да, янги ташкилот илгари тарқоқ бўлиб юрган жангчиларимизни бир байроқ остида бирлаштирди. Эндиликда мазкур йўналишнинг ривожи юртимизда жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътиборни икки карра оширди, дея эътироф этиш мумкин. Зеро, Тошкентда илк бор мазкур йўналиш бўйича GFC-20 турнири ва Ўзбекистон чемпионатининг ўтказилиши мазкур фикрнинг исботига яққол далил бўла олади.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Отабек Умаровни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.
15.05.2020
08:06
1359