Ҳар биримиз чекловлар тизимига ва жуда кўп психологик муносабатларга эгамиз. Улар спорт натижаларини яхшилаш ўрнига фаолиятимизга салбий таъсир қилади.Буни қуйидаги вазиятнинг намунаси сифатида кўриб чиқинг: сиз қаттиқ парҳезга риоя қиласиз ва ширинликлар истеъмол қилишингизга қатъиян рухсат бермайсиз. Aммо кеча қоидаларингизни буздингиз ва ўзингизга кичкина тортни ейишга рухсат бердингиз. Натижада, торт еб бўлгач, айбдорлик ҳисси сизни қийнашда давом этди.
Шу билан бирга, миянгизда ваъдангизни бузганлиги ҳақидаги фикр айлана бошлади. Бу иродангизнинг етишмайдиган заиф одам эканлигингизни англатади. Айбингиздан воз кечиш ва ҳеч бўлмаганда бу ҳаракатни назарингизда оқлаш учун эртага икки баравар кўпроқ машқ қилишга қарор қилдингиз. Шундай қилиб, спорт залига борасизу, кечаги заифлик учун «ўзингизни жазолаш» мақсадида кучли стресс билан машқ қилишни бошлайсиз.
Шундай қилиб, энг муҳим нарсалардан бири – ҳаётдан завқланиш имкониятини қўлдан бой берасиз. Чунки спорт жазо ва жисмоний формани ушлаб турадиган мураккаб восита эмас. Уни фақат калорияларни йўқотишга қаратилган фаолиятнинг мажбурий тури сифатида қабул қилмаслик керак. Шунинг учун жисмоний машқларни бажаришга қарор қилдингизми, аввало астойдил киришинг. Бу кайфиятни кўтаради ва нафақат танани, балки фикрлар ва ҳатто руҳий ҳолатни ҳам тартибга солади.
Бундан ташқари, эрталабки машғулот кун бўйи ижобий кайфиятни ўрнатиши, шунингдек, куч ва энергия бериши билан аҳамиятли. Жисмоний машқлар бирмунча вақт эмас, балки фаол ҳаракатланишдан завқланиб, танангиз ижобий ҳис-туйғуларга дарҳол жавоб беради ва мушакларингиз тезда жўшқин фаолиятга қайтади.Бугун қандай машғулот турини қилишни хоҳлаётганингизни ўйлаб кўринг. Бу югуриш йўлагида юриш, велотренажёр ёки фитнессга урғу бериш бўлиши мумкин. Кейин ҳатто эрта уйғониш ҳам зарар қилмайди.
Хўш, парҳез билан нима қилиш керак? Aхир, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик янада самарали натижа беришини инкор этиб бўлмайди. Яхшиямки, бугунги кунда супермаркетлар ва ихтисослаштирилган онлайн-дўконларда таркибида фойдали детокс маҳсулотларининг кенг ассортиментини топса бўлади. Бу ўзингиз учун юқори сифатли ингредиентлардан осонгина мувозанатли диетани яратишга имкон беради.
Бундан ташқари, интернетда соғлом турмуш тарзига оид сайтлар ҳар куни янгиланиб борилади. Унда осонгина ўзингизга мос овқатлар рецептини топиш, уларнинг калория таркибини ҳисоблаш ва фойдали хусусиятларини кўриш мумкин.
Другие новости