Назад
Бугун ҳакамлар учун онлайн семинар ўтказилади
Ўзбекистон дзюдо федерацияси нафақат спортчилар ёки мураббийлар, балки ҳакамлар фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Бугун соат 15:00 да дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, IJF рефериси Вячеслав Перетейко иштирокида худудлардаги тренерлар учун онлайн семинар ташкил этилади. Ҳакамлар ўзарини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.
Вячеслав Дмитриевич ҳакамлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида ўз ҳамкасбларига тўлиқ маълумот тақдим этади. Ҳудудлардан боғланадиган ҳакамлардан Zoom платформасида ўтказиладиган онлайн семинар чоғида фаол бўлишларини сўраймиз.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
25.08.2020
12:38
812