Назад
Шарофиддин Лутфуллаев "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиби!
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
Ушбу мукофот мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизга тақдим этиб келинмоқда.
Қувонарлиси, мукофотга лойиқ кўрилган 28 нафар ўғлон орасида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси, жаҳон чемпионати совриндори, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси Шарофиддин Лутфуллаев ҳам бор.
Фурсатдан фойдаланиб, шундай мард ўғлонни дунёга келтириб тарбиялаган ота-онаси, устоз ҳамда мураббийлари, хусусан Бекзод Тўрабоевни, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штабини муборакбод этамиз. Уларнинг меҳнатларисиз Шарофиддин бундай юксак эътирофга сазовор бўлмас эди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
27.08.2020
05:40
839